Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди

Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди

Фото: Xabar.uz

«Бойсун баҳори» очиқ фолклор фестивали учун бойсунлик ҳунармандлар томонидан узунлиги 31 метр, эни 5,2 метрни ташкил этадиган миллий сўзана тикилди ва айни пайтда фестивал бўлаётган майдоннинг кириш қисмига осиб қуйилган.

Янги Ўзбекистон миллий сўзанасини тикиш учун «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳибаси Малика Подшоева бош-қош бўлган. 100 нафар моҳир каштадўз жалб этилди», — дейди Сурхондарё вилояти ҳокими матбуот хизмати раҳбари Мурод Давлатов. - Алвон матога сурхонча нақшлар чизмасини туширилган ҳамда табиий усулларда бўялган калава иплардан фойдаланилди.

Маълумот учун, 2019 йилда Термиз шаҳрида ўтказилган фестивалда бойсунлик каштадўзлар томонидан тикилган дунёдаги энг катта сўзана илк бор намойиш этилган эди. Унинг узунлиги 25 метр, эни 6 метр, оғирлиги эса 60 килограммни ташкил этган.

Ундан ташқари бугун эрта тонгдан фестивал ўтказиладиган майдонда ҳаво шарларини учириш тадбирлари бўлиб ўтди. Ўрта Осиёда илк бор Сурхондарё осмонида амалга оширилган ушбу парвоз давомида 20 та ҳаво шари кўкка учирилди. Фестивал 7 майгача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг