Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қочоқ аёл Ким Чен Иннинг «ҳарами» ҳақида сўзлаб берди

Қочоқ аёл Ким Чен Иннинг «ҳарами» ҳақида сўзлаб берди

Фото: AFP / Getty Image

Шимолий Корея диктатори Ким Чен Иннинг «ҳарами» — «кўнгилочар гуруҳ»га ҳар йили 25 нафар бокира қиз танлаб олинади. КХДРдан қочиб кетган Пак Ёнми бу ҳақда сўзлаб берди, дея ёзмоқда Daily Star.

Танлов мезонлари — ташқи кўриниш ва сиёсий садоқат, талабга мос қизлар ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам бўлиши мумкин. Тиббий кўрик ўтказилган бокира ва нуқсонлардан холи қизлар пойтахтга жўнатилади.

«Чиройли қизларни топишлари билан, биринчи навбатда, уларнинг оилавий аҳволи ва сиёсий мақомини текширишади. Оила аъзоларидан бири Жанубий Кореяга ёки бошқа мамлакатларга қочиб кетган қизлар ўз-ўзидан рўйхатдан олиб ташланади», — деди Ёнми.

Пак Ёнми. Фото: YouTube

Бу қизларнинг вазифаси диктаторнинг кўнглини овлаш — у ёш аёллар билан яқинлик барҳаётлик бахш этишига ишонади.

«Кўнгилочар гуруҳ»га 1970-йилларда Ким Чен Ир отаси Ким Ир Сеннинг қалбини забт этиш учун асос солган.

«Ким Ир Сен борадиган курортларга у энг чиройли чиройли аёлларни танлаб олиб, олдиндан жўнатиб юборган. Ким Ир Сен ўғлининг бу эътиборидан бағоят тўлқинланиб кетганидан, кейинчалик ворисликни унга топширган», — қўшимча қилди қочоқ аёл. Охир-оқибат «Кўнгилочар гуруҳ» Кимлар оиласи меросига айланди.

«Ким Ир Сен эски давр одам эди, бу аёлларга муносабатида ҳам кўринади, унга Pochonbo Electronic Ensemble дея номланган гуруҳ хизмат кўрсатган. Ким Чен Ир даврида гуруҳ номи Wangjaesan Light Music Bandга ўзгарган», — деди аёл.

Гуруҳдаги қизлар кичик гуруҳларга тақсимланган: кимлардир мусиқа ва рақс ижро этса, айримлари массажчилар бўлган, яна баъзилари жинсий яқинликка жалб этилган.

Пакнинг айтишича, гуруҳ ҳозир ҳам бор: қизлар Ким Чен Иннинг кўнглини овлаш билан банд, қолаверса, энди зобитлар ва қуйи лавозимлардаги сиёсатчиларга хизмат қилувчи қизлар ҳам бор. Йигирмага тўлган қизларнинг аксарияти доҳийнинг тансоқчиларига эрга бериб юборилади.

Мамлакатнинг ўта қашшоқликда кун кечираётган оилалари очдан ўлмаслик учун қизларидан воз кечишга мажбур, деди Пак Ёнми.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг