Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ҳокимлиги бензин сарфлаш бўйича «чемпион» бўлди

Андижон ҳокимлиги бензин сарфлаш бўйича «чемпион» бўлди

Фото: «Водий бозор» канали

2020 йил давомида вилоят ҳокимлиги машиналари учун қанча маблағ ёқилғига сарфланди? Блогер Зафар Солижонов dxarid.uzex.uz сайти маълумотларига таяниб қуйидаги рақамларни маълум қилди:

  1. Андижон вилоят ҳокимлиги 1 183 112 979 сўм;
  2. Бухоро вилоят ҳокимлиги 724 323 815 сўм;
  3. Жиззах вилоят ҳокимлиги 644 292 000 сўм;
  4. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги 511 735 000 сўм;
  5. Наманган вилоят ҳокимлиги 147 605 548 сўм;
  6. Самарқанд вилоят ҳокимлиги 375 113 125 сўм;
  7. Тошкент вилоят ҳокимлиги 116 313 540 сўм.

«Бошқа ҳудудлар ҳақида маълумотлар ҳозирча топилмади. Йил якунлангани йўқ. Юқоридаги сумма тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Бор маълумотлар илова қилинди. Биргина Жиззах вилояти ҳокимлиги бензин билан бирга газ ёқилғиси ҳам ишлатган. Қолганларида фақат бензин маҳсулотларининг умумий суммаси келтирилган, кўз тегмасин», — деб ёзади блогер.

Журналист Шуҳрат Шокиржонов ўзининг телеграм каналида ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

«Андижон вилоят ҳокимлиги 2020 йилда машиналарнинг ёқилғисига 1 млрд 183 млн сўмдан зиёд маблағ сарфлабди.

Қайд этиш керак, ҳудуди республикада энг кичик вилоят бу борада етакчи.

Энди чўтга соламиз: Бу Андижон вилоят ҳокимлиги кунига ўртача 560 литр бензин ёқишини билдиради.

10 та хизмат мошинаси бўлса ҳам 56 литрдан тўғри келади.

10 та машина ўртача 10 литрдан ёқса ҳам кунига 560 км йўл босиши керак. Ўша машиналар бу йўлни белгиланган ўртача 70 тезликда юрса — 8 соат юриши керак.

Мошинада «катайса» қилишдан бошқа яна нима иш қилишяпти қонунчиликда белгиланган иш соатида улар?», — дейди журналист.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг