Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бутун Ўзбекистон аҳолисини машинага ўтқизганда...» (инфографика)

«Бутун Ўзбекистон аҳолисини машинага ўтқизганда...» (инфографика)

Фото: «Xabar.uz»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами автотранспорт воситалари сони 2 955 295 тани ташкил этмоқда.

Статқўмнинг яна бир маълумотида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2021 йилнинг 1 январида 34,5 млн. нафарга етгани келтирилган.

Шахсий автоуловлар энг кўп Тошкент шаҳри (479 544 та), Самарқанд (344 470 та), Фарғона (302 771 та) ва Тошкент (273 943 та) вилоятларида — мамлакатимиздаги шахсий транспорт воситаларининг қарийб ярми (47,3 фоизи) шу тўрт ҳудудга тўғри келади.

Бироқ, бошқача ҳисоб-китоб қилинса, дейлик, машиналар сони ҳудудлар аҳолисига «тақсимланганда» ўзгача кўриниш ҳосил бўлади:

Масалан, пойтахтликларнинг шахсий машиналари сони самарқандликлариникидан 1,39 баравар кўп, аҳолисига «тақсимланганда» эса фарқ икки карра: ҳар 5,5 нафар тошкентликка 1 та машина, ҳар 11,4 нафар самарқандликка 1 та машина тўғри келади.

Киши бошига машина минишда Хоразм ва Бухоро вилоятлари «топ-3»да.

Ўзбекистон автомобилсозлигининг юраги — Андижонда ҳар 15,2 кишига битта шахсий автоулов тўғри келади. Бу кўрсаткич Қорақалпоғистонда 15,7, Сурхондарёда 16,7, Жиззахда 17,6 га тенг.

Шартли равишда бутун Ўзбекистон аҳолисини бир пайтнинг ўзида шахсий автоуловларга чиқаришга тўғри келса, фақат Тошкент шаҳрида буни деярли амаллаш... мумкин бўларди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг