Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осон бўлмайди

Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осон бўлмайди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш истагидаги фуқароларга мурожаат қилди.

Қайд этилишича, бундан буёғига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиш вақтида машғулотларга қатнашмаслик, ўқимаслик қимматга тушади. Чунки, эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган назарий ва амалий имтиҳонлар тадбиркорлик субъектлари томонидан инсон омили чекланган, автоматлаштирилган автодромда ва имтиҳон олиш хоналарида ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

Ушбу тизим инсон омили тўлиқ чекланган, автоматлаштирилган дастур ёрдамида ҳайдовчиликка номзодларни ўқув муассасига келиб кетишларини, дарсларда ва машғулотларда қатнашишларини, ички имтиҳонлардан ўтган ёки ўтмаганликларини тўлиқ назоратини амалга ошириб, якуний назарий ва амалий имтиҳонларга рухсат беради.

«Унутманг, имтиҳонлардан ўтиш учун биргина имкониятингиз бор — бу ҳам бўлса яхши ўқиш, йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўзлаштириш ва автомототранспорт воситасини бошқаришни мукаммал ўрганишдир.

Керакли малакага эга бўлмасдан, коррупцион йўллар орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳақида ўйлаш эндиликда иложсиз ва нотўғри қарор эканлиги ҳақида огоҳлантирамиз», дейилади ЙҲХББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг