Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага Бунёдкор кўчасининг бир қисми ёпилади

Эртага Бунёдкор кўчасининг бир қисми ёпилади

Фото: Тошкент шаҳри матбуот хизмати

«Aral marathon» Халқаро экологик марафонининг ўтказилиши сабабли, 17 октябрь куни соат 08:30 дан 10:00 гача Бунёдкор шоҳ кўчаси дублёр йўлининг Расулов кўчаси билан кесишган жойидан «Халқлар дўстлиги» майдони ёнидаги қайтиш йўлигача (разворот) ёпиқ бўлади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бунёдкор шоҳ кўчасининг Тошкент цирки томонига кетувчи асосий ҳаракатланиш йўллари ёпилмайди.

Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг