Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага Тошкентда бир қатор автобус йўналишлари ўзгаради

Эртага Тошкентда бир қатор автобус йўналишлари ўзгаради

Фото: Xabar.uz

II Халқаро Тошкент марафони ўтказилиши муносабати билан 2020 йилнинг 6 декабрь куни соат 10:00 дан 14:15 га қадар пойтахт марказидаги бир қатор кўчалар автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилиши хабар қилинганди. Шу муносабат билан автобус йўналишларида ҳам ўзгаришлар бўлади.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, 6 декабрь 2, 12, 13, 14, 16, 17, 18, 22, 26, 29, 35, 37, 38, 46, 51, 55, 57, 58, 67, 68, 78, 80, 81, 93, 97, 98, 100, 101, 109, 123, 127,  140, 141, 150, 151, 190-автобус йўналишлари соат 10:00 дан 15:00 гача қуйидаги суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.


«Шу сабабли, мазкур йўналишли автобуслардан ҳаракатланувчи йўловчилар ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришларини тавсия этамиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг