Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзгидромет хулосаси билан «Қамчиқ»да ҳаракат тикланди

Ўзгидромет хулосаси билан «Қамчиқ»да ҳаракат тикланди

«Қамчиқ» довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Аввалроқ бугун, 28 ноябрь куни «Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли ФВВ ва ИИВ томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида бир қатор хизматларнинг махсус техникалари ёрдамида йўллар қордан тозаланиб,  музламаларнинг олдини олиш учун қум-туз аралашмаси сепилди.

Ўзгидромет хулосасига кўра, 2020 йил 28 ноябрь соат 11:30дан бошлаб «Қамчиқ» довони орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг