Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент кичик ҳалқа йўлининг айрим қисмлари вақтинча ёпилмоқда

Тошкент кичик ҳалқа йўлининг айрим қисмлари вақтинча ёпилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида 2 июлдан бошлаб Олмазор тумани КХАЙ кўчасининг Фаробий кўчаси билан кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган йўналишдаги магистрал иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу магистрал иссиқлик тармоғи 1986 йили қурилган бўлиб, иссиқлик тармоғининг капитал таъмирланаётган қисмида охирги 3 йил давомида 30дан ортиқ авария ҳолатлари қайд этилди.

Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади. Иш жараёнида КХАЙ кўчасининг Беруний кўчасидан Фаробий кўчасигача бўлган йўналиши қисман ёпилади ва автотранспорт воситалари қатнови КХАЙ кўчасининг Фаробий кўчасидан Беруний кўчасигача бўлган томонидан кўчани иккига бўлган ҳолда амалга оширилади.

Шу муносабат билан ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг