Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зойир Мирзаев «права»га имтиҳон топширди

Зойир Мирзаев «права»га имтиҳон топширди

Бугун Оҳангарондаги «Тошкент вилояти имтиҳон маркази»нинг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам синов тариқасида амалий имтиҳон топшириб кўрибди.

Қайд этилишича, ҳоким қатор минус баллларни олса ҳам, имтиҳондан ўта олган.

«Анча йилдан буён рулга ўтирмагандим, адашмасам 1988 йилда имтиҳон топшириб ҳайдовчилик гувоҳномаси олганман. Лекин йўл қоидаларини яхши билиб, кўрсатмаларга амал қилса, бемалол топширса бўлар экан. «Парковка»да сал қийналдим, машина ҳайдаб турмаганим шунда билинди», — дея изоҳлаган Зойир Мирзаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг