Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жабрланган аёлларга ҳимоя ордери берилади

Жабрланган аёлларга ҳимоя ордери берилади

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор билан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Унга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика инспектори томонидан берилиш белгиланган.

Қайд этилишича, ҳимоя ордери жабрланган аёлларнинг мурожаати ва шу хусусдаги жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари асосида тақдим этилади.

Шунингдек, жабрланган хотин-қизлар ва зўравон шахслар ҳақидаги маълумотлар Давлат статистика қўмитасининг ягона электрон маълумотлар базасига интеграция қилиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг