Қозоғистондаги фожиа. 52 нафар қурбоннинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган (видео)
Бугун, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди ва оқибатда 52 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистондан Россияга йўл олган автобусда жами 57 нафар одам бўлган. Ёнғин чиққан пайтда 5 нафари қочиб, омон қолишга улгурган, қолгани воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қўмитанинг хабар беришича, қурбон бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эди. Воқеа жойида қутқарув тезкор штаби тузилиб, жароҳат олганларга тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter