Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистон билан чегарада бир аскар қаҳрамонларча ҳалок бўлди

Афғонистон билан чегарада бир аскар қаҳрамонларча ҳалок бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Афғонистон билан чегарада бир аскар ҳалок бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида бу ҳақда гапириб ўтди.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, наркотик савдоси билан шуғулланувчи тўда чегарадан ўтишга уринган, аммо чегарачиларимиз томонидан тўхтатиб қолинган.

— Биз лозим бўлган тақдирда чегараларимизни қурол кучи билан ҳимоя этамиз. Афсуски, отишма вақтида бир нафар аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У Наманган фарзанди эди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг