Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банк бошлиғи ўмарилган пулга уй ва «Малибу» сотиб олди

Банк бошлиғи ўмарилган пулга уй ва «Малибу» сотиб олди

Фото: Xabar.uz

Банк кассасидан 1,5 млрд сўм ўзлаштириб, уй ва машина сотиб олган офис бошлиғи аниқланди.

Намангандаги тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т. га филиал кассасидаги 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб чиқиб кетган ва ушбу пуллар ҳисобидан Чуст тумани, «Гулистон» МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали хонадон ҳамда «Малибу» русумли автотранспорт воситасини харид қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг