Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бозорда «Lacetti»нинг газ баллони портлади. Қурбон бор

Бозорда «Lacetti»нинг газ баллони портлади. Қурбон бор

Фарғона вилояти Риштон туман марказида автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун 27 июнь куни Риштон туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. «Lacetti» русумли автомашинанинг 52 ёшли ҳайдовчиси транспорт воситасини бозор ҳудудига қўйиб, ўзи савдо қилиш учун ичкарига кириб кетган.

Шу вақтда, автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаб, ёнғин келиб чиққан. Портлаш оқибатида, шу яқин атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

ИИБга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг