Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилиши мумкин

Бугун айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ҳаво ўзгариб туриши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларида эса 23-28 в/c гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-32°, шимолда 17-22° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-32° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг