Чирчиқда банк ходими 1,3 млрд сўм омонатни талон-торож қилиб юборди
Чирчиқ шаҳрида фуқароларнинг омонатини талон-торож қилган банк ходими фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда тижорат банкининг БХМ бўлими бошлиғи О.Р. 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган пулларини банк кассасига кирим қилмасдан, гўёки пуллар кирим қилинганлиги ҳақидаги омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритиб, 1,3 млрд сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоятида ишга киритиб қўйиши эвазига пора олган мактаб директори ушланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter