Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чирчиқдаги ёнғинда икки кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

Чирчиқдаги ёнғинда икки кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Шу йилнинг 12 январь куни Чирчиқ шаҳри Фавқулодда вазиятлар бўлимига ҳудуддаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. Мазкур хабар юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган.

Натижада ушбу хонадонда истиқомат қилувчи 1950 йилда туғилган фуқаро К.А. ҳамда унинг набираси 2018 йилда туғилган вояга етмаган Ш.Д.лар аланга ичидан олиб чиқилган. Уларга тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳодиса оқибатида уйнинг 30 кв.м. майдони зарар кўрган бўлса, хонадоннинг 60 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Даслабки суриштирув ишлари давомида содир бўлган ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби, болалар шўхлиги оқибатида юзага келганлиги деб таҳмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг