Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Динамо»нинг собиқ футболчиси вафот этди

«Динамо»нинг собиқ футболчиси вафот этди

2011 йилги мавсумда Самарқанднинг «Динамо» жамоаси шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчи Сайриддин Ғаффоров оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Сайриддин Ғаффоров 1990 йил 29 августда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.  «Шўрчи», «Сурхон», «Шўртан», «Динамо», «Андижон» ва Тожикистон клублари шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчининг иккала қўли ва кейин оёқлари қувватсизлана бошлайди, сўнг бутунлай  қолади. Бу ҳам етмаганидек Сайриддин сўзлашиш имкониятини ҳам йўқотиб, тилдан қолади.

Сайриддин узоқ давом этган оғир бетобликдан сўнг 25 август куни 34 ёшида вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг