Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги тартибсизлик бўйича 8 киши қўлга олинди

Фарғонадаги тартибсизлик бўйича 8 киши қўлга олинди

Фото: Муқимжон Қодиров

Фарғонада «Нефтчи» ва «Турон» жамоалари ўртасида баҳсда ҳакамни калтаклаган ва оммавий тартибсизлик келтириб чиқаргани учун 8 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасига асосланиб Tribuna.uz мухбири хабар берди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси расмий каналида ушбу ўйиндан кейинги ҳолатлар бўйича баёнот берилди.

«Нефтчи» – «Турон» учрашувидан кейин содир бўлган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган. Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига қонуний баҳо берилади», дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг