Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғоналик фуқаро 165 килограмм гўштни деб 10 йилгача қамалиши мумкин

Фарғоналик фуқаро 165 килограмм гўштни деб 10 йилгача қамалиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Фарғона вилояти, Учкўприк туманида фуқаро О.Ф. М.Х.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 9.447.000 сўмлик 165 килограмм мол гўштини сотиб олишга келишган. Харидор пулларни бир ҳафта муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан мол гўштини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. 

Фарғона ИИБ маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг