Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулистонда газ чақнашидан бир киши жароҳатланди

Гулистонда газ чақнашидан бир киши жароҳатланди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 26 январь куни Гулистон шаҳар «Намуна» МФЙ Ал-Хоразмий кўчасидаги хонадонда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, хонадон ошхонасининг кириш эшиги ва деразаси қисман шикастланган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.

Ҳозирда ушбу ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади вилоят ФВБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Сирдарё вилоятининг  Ховос туманидаги 2 қаватли уйнинг 1-қаватида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг