Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулистонда 100дан зиёд ўқувчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Гулистонда 100дан зиёд ўқувчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳар «Наъмуна» маҳалласи Сайхун  кўчаси 17-уйда жойлашган «Ideal Study» нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур вазият юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бинода қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг