Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда ноёб икки бошли бузоқ дунёга келди

Ҳиндистонда ноёб икки бошли бузоқ дунёга келди

Ҳиндистон қишлоғида антиқа икки бошли бузоқ туғилди.

Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда. Маҳаллий аҳоли буни яхши белги дея қабул қилган.

Икки бошли бузоқ Уттар-Прадеш штатидаги Жалолпур қишлоғида туғилган. Маълум қилинишича, аномал ҳолатга қарамай, жонивор соғлом, иштаҳаси яхши бўлиб, фермерни хурсанд қилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бир хил деформацияга эга бўлган ҳайвонларнинг кўпчилиги бир неча кун, камдан-кам ҳолларда - бир неча ой яшайди.

Икки бошли ҳайвонни кўриш учун яқин атрофдаги туманлар ва қишлоқлардан ҳам фермага келишади. Ветеринарларнинг қўшимча қилишича, ҳодиса сабаби сигир эмбрионининг ривожланиши жараёнида ҳужайраларнинг нотўғри бўлинишидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг