Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳисобида 2 млрд сўм бўлган пластикдан 1 млрд ўмарилди

Ҳисобида 2 млрд сўм бўлган пластикдан 1 млрд ўмарилди

Тадбиркорнинг 1 млрд сўмини қўлга киритган фирибгарнинг қилмиши фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти хабар қилди.

Яккасарой туманида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро О.У. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, «S-D.» МЧЖ раҳбари А.нинг ҳисобида 2 млрд сўм бўлган пластик картасини олиб, пул маблағини нақдлаштириб, шундан А.га 1 млрд сўмини қайтариб, қолган маблағини қайтармасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг