Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марғилондаги қотиллик. Бош прокуратура маълумот берди

Марғилондаги қотиллик. Бош прокуратура маълумот берди

Фото:«Zarnews»

Марғилонда содир этилган қотиллик жинояти бўйича Бош прокуратура маълумот берди.

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра,  шу йилнинг 15 октябрь куни 10:00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва унинг 3 нафар қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Бунинг натижасида  С.Т.  ошхона пичоғини  Х.М.нинг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, умрига зомин бўлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасдан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда С.Т. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг