Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Масжидда содир бўлган воқеа бўйича маълумот берилди

Масжидда содир бўлган воқеа бўйича маълумот берилди

Интернет тармоғида «Юнусободда масжидлардан бирида бўлган ҳолат экан» сарлавҳали видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, 26 ноябрь куни Юнусобод туманида ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканлигини маълум қилади.

Сўнг йигитга сўз берилган. У жамоатга рус тилида мурожаат қилади. Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунади, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлайди. Масжиддаги айрим кишилар уни кўчага олиб чиқадилар.

«Маълум бўлишича, ушбу шахс – 41 ёшли А. исмли фуқаро бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда турар экан. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилди», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг