Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ биносида ўз жонига қасд қилган алиментчи ота ҳақида баёнот берилди

МИБ биносида ўз жонига қасд қилган алиментчи ота ҳақида баёнот берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда бюронинг Яккабоғ туман бўлими биносида фуқаро ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси баёнот берди.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 28.06.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ў.Рузиевдан ундирувчи Х.Мустафаеванинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/6-қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Рузиевнинг мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддасига асосан вақтинча чекланган.

Давлат ижрочисининг 23.03.2023 йилдаги алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор Ў.Рузиевнинг 01.01.2018 йилдан 01.01.2023 йилга қадар алиментдан қарздорлиги 18 млн. 897 минг сўмни ташкил қилиб, қарор нусхаси қарздорга имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилган.  

Қарздор Ў.Рузиевни ушбу алимент қарздорлигини тўлаши лозимлиги, тўламаган тақдирда унга нисбатан МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жазо қўлланилиши тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Ў.Рузиевнинг яқин қариндошлари томонидан 12.12.2022 йилда 500.000 сўм ва алимент қарздорлиги ҳисобидан 969.000 сўм жами 1 млн. 469 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг пластик картасига ўтказиб берилган.

Мазкур қарздорликни Ў.Рузиевнинг яшаш манзилидаги мол-мулклари ҳисобидан ундириш мақсадида унинг яшаш хонадонига борилганида, у эшикларни очмаган, турли баҳоналар қилиб, алимент қарздорлигини тўламаслигини маълум қилган.

Шунингдек, ундирувчи Х.Мустафоева бир неча маротаба алимент қарздорлиги масаласида мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мурожаатни ўрганиш жараёнида давлат ижрочиси Ж.Мўминов қарздор Ў.Рузиевни шу йилнинг 23 мартида хизмат хонасига чақиртиради. Ундан алимент қарздорлигини тўлаши кераклиги, тўламаган тақдирда эса унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш учун тўпланган ҳужжатларни жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судига юборишини айтиб, қарздор Ў.Рузиевдан тушунтириш хати олади.

Қарздор Ў.Рузиев 24 март куни тахминан соат 12:10да бўлим давлат ижрочиси Ж.Мўминовнинг хизмат хонасига келиб, алимент қарздорлигини тўламаслигини айтиб, чўнтагидан номаълум темир жисмни олиб, бўйин қисмини 2-3 маротаба кесган.

«Ушбу ҳолатда қарздор Ў.Рўзиевга нисбатан руҳий тазйиқ ёки жисмоний куч ишлатиш ҳолати содир этилмаган. Фуқаронинг бўлимга кириш ва чиқиши, ходим билан мулоқоти кузатув камераларида видеога олинган.

Бундан ташқари, ўтказилган хизмат текширувнинг 04.04.2023 йилдаги хулосасига кўра, ходимларнинг хатти-ҳаракатларида «Касб одобномаси» талаблари бузилганлиги аниқланмаган», дейилади МИБ баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг