Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг вафотига снаряд портлаши сабаб бўлган – Прокуратура

Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг вафотига снаряд портлаши сабаб бўлган – Прокуратура

Видеодан кадрлар

Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизмат пайтида портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 август куни дала ўқув майдонида снаряд қолдиқлари  портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида видеомурожаатда мурожаат қилган ота-оналар фарзанди  Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси А.Иқболжонов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг