Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия ходимининг бозорчи аёллар билан жанжалига изоҳ берилди

Миллий гвардия ходимининг бозорчи аёллар билан жанжалига изоҳ берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқда Сариосиё тумани деҳқон (озиқ-овқат) бозорида фуқаролар ва Миллий гвардия ходимлари ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Миллий гвардия матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Сариосиё туманидаги деҳқон (озиқ-овқат) бозори Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан шартнома асосида қўриқловга олинган. Жорий йилнинг 20 сентябрь куни ходимлар томонидан бозор ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ноқонуний жойларда сотаётган сотувчиларни расталарга жойлаштириш жараёнида бозорчи аёллар билан низо келиб чиққанлиги ҳолати ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

«Ҳозирда ушбу ҳолат Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини, ходимларнинг хатти-ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг