Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намангандаги сув омбори тўғони остидан сув сизиб чиқаётган бўлиши мумкин (фото)

Намангандаги сув омбори тўғони остидан сув сизиб чиқаётган бўлиши мумкин (фото)

Фото: «Uzb_Meteo»

«Ертикан» сув омбор ташқи тўғони остидан сув сизиб чиқаётгани айтилмоқда.

Манбага кўра, Косонсой тумани ва Наманган шаҳридан оқиб ўтувчи «Ғирвонсой» ўзани юқори қисмида барпо этилган «Ертикан» сув омбори тўғони остидан сув жилдираб оқиб чиқаётгани қайд этилган.

«Мутасаддилардан жойига чиқиб, ҳодиса тўлиқ ўрганилиши, тегишли чора-тадбирлар кўрилишини ва бу тўғрида расмий муносабатни кутиб қоламиз», дейилади хабарда.

Маълумот учун: ушбу сув омбори денгиз сатҳидан 824 метр баландликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасида ўпирилиш содир бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг