Норин туманида аянчли ҳодиса: бир бола вафот этди
2026 йил 18 феврал куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, ҳодиса вақтида транспорт воситасида 6 нафар бола бўлган. Афсуски, тарбияланувчилардан бири, 2015 йилда туғилган Ш.Х. оғир тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Қолган 5 нафар болага Норин туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter