Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қидирувда бўлган шахс меҳмонхонада қўлга тушди: тафсилотлар

Қидирувда бўлган шахс меҳмонхонада қўлга тушди: тафсилотлар

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Бухорода қидирувдаги шахс меҳмонхонадан топилди.

Қидирувдаги бу шахс видеокузатув камералари орқали аниқланган. Буҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев маълум қилишича, Бухоро шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган интеллектуал видеокузатув тизими ўз самарасини кўрсатган. 

Маълум қилинишича, қидирувдаги шахс Бухоро шаҳрининг «Ж.Икромий» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган меҳмонхоналардан бирига жойлашган бўлган. Меҳмонхонага ўрнатилган видеокузатув камераси жорий йилнинг 16 июль куни соат 10:19 да қидирувда бўлган шахсни аниқлаш имконини берган. Бу ҳақдаги маълумот зудлик билан Тезкор бошқарув марказига етказилиб, мавжуд ахборотлар текширилган.

Текширувлар давомида ушбу шахс Андижон вилояти, Хўжаобод тумани «Бешкарам» маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасида яшовчи, 1990 йилда туғилган Л.Б. экани маълум бўлган. У жорий йилнинг 10 июнь кунидан буён Андижон тумани Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-моддаси, 1-қисми асосида қидирувда бўлган.

Тезкор бошқарув маркази ходимлари томонидан вазият юзасидан тезкор чоралар кўрилиб, маълумот тегишли хизматларга етказилган. Шундан сўнг Бухоро шаҳар бўйича Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бўлими ҳамда Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил этилган.

Натижада қидирувда бўлган шахс меҳмонхонага келган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан зудлик билан ушланиб, белгиланган тартибда тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг