Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда газ ходими бир фуқарони 5 марта алдаган

Самарқандда газ ходими бир фуқарони 5 марта алдаган

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва Каттақўрғон шаҳар бўлими икки фуқаро аризалари юзасидан текширув ўтказган.

Аниқланишича, «Каттақўрғоншаҳаргаз» филиали собиқ ходими П.М. фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаган. Табиий газдан мавжуд қарздорлигини «қоплаб» беришни ваъда қилиб, ундан 2016 йил июнь ойида 200 АҚШ доллари ва 700 минг сўм нақд пулларни ҳеч қандай тўлов паттасини бермасдан, фирибгарлик йўли билан олиб кетган.

Бундан ташқари, П.М. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттирган ҳолда яна бир фуқаро ишончига кирган ва табиий газдан мавжуд қарздорлигини ўчириб, ҳисоблагич ўрнатиб беришни ваъда қилган.

2018 йил 1 ноябрь куни ундан аввал 120 минг сўм, бир ҳафтадан кейин ҳисоблагични кўрикдан ўтказиш учун 80 минг сўм, 22 ноябрь куни ҳисоблагич сотиб олиш учун 200 минг сўм, 1 декабрда унга хатлов далолатномаси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 300 минг сўм ва 15 декабрь куни 600 минг сўм — жами 1 миллион 300 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида П.М.дан ҳар икки фуқародан олинган пулларнинг 1,4 млн. сўми холислар иштирокида зарарни ихтиёрий қоплаш тариқасида олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Каттақўрғоншаҳаргаз» филиали собиқ ходими П.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, шаҳар прокуратурасига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг