Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардобада мудҳиш қотиллик содир этилди

Сардобада мудҳиш қотиллик содир этилди

Иллюстратив фото.

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида мудҳиш қотиллик жинояти содир бўлди. Сардоба туманида яшовчи йигит тунгги вақтда шу тумандаги уйга ўғирликка тушган.

Судланувчи уйга деразадан ошиб кириб, уйда ухлаб ётган аёлнинг бўйнидаги тилла занжирни ечиб олаётган вақтида аёл уйғониб кетган.

Йигит эса унинг танасига ошхона пичоғи билан кўп маротаба уради. Натижада, аёл воқеа жойида вафот этган.

ЖИБ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилди ва суд ҳукми ўқилди. Мавжуд далиллар Б.Т.нинг айбдор эканлигини тасдиқлаган. 

Унга кўра, судланувчига 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг