Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди

Фото: straitstimes.com

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг жанубий ва шарқий музофотларида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга саломатлик тилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг