Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда бир неча шахс мактаб ўқувчисининг номусига теккани айтилган хабар бўйича жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарёда бир неча шахс мактаб ўқувчисининг номусига теккани айтилган хабар бўйича жиноий иш қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда бир неча киши Сурхондарёда мактаб ўқувчисини ўғирлаб номусига теккани, улар озодликда юргани ҳақида хабар тарқалган. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 3 ноябрь куни Жиноят кодексининг 128-1-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари якунланган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг