Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tashkent city»даги «Nest One» биносида ёнғин содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди

«Tashkent city»даги «Nest One» биносида ёнғин содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

«Tashkent city» ҳудудида яна бир ёнғин содир бўлгани видеоси тарқалди. Бу сафар ҳудуддаги энг баланд иншоот — қурилиши давом этаётган «Nest One» биносида ёнғин юз бергани қайд этилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда иншоот тутун орасида қолганини, бинонинг тепа қаватларида қурувчилар борлигини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан расмий ахборот берилгани йўқ. Норасмий хабарларга кўра, ҳудудда битум (сақич) ёқишгани сабаб қуюқ тутун ҳавога кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 4 ноябрь куни ҳамда 12 декабрида ҳам «Tashkent City» ҳудудида ёнғин бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг