Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўра Боболов Деновдаги портлаш ҳақида маълумот бермоқда

Тўра Боболов Деновдаги портлаш ҳақида маълумот бермоқда

Фото: Сурхондарё ҳокимлиги

Айни вақтда Денов шаҳридаги Мустақиллик кўчасида куни кеча, 7 декабрда рўй берган ҳолат юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот анжуманида вилоят ҳокими Тўра Боболов, ҳукумат комиссияси аъзолари,  журналист ва блогерлар иштирок этмоқда.

Матбуот анжумани тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли «Инденим» савдо мажмуаси биносида портлаш юз бериб, камида 9 киши тан жароҳати олгани, 2 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

ФВВ вакили ҳодисанинг тахминий сабабини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг