Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида уйларни сув босди — ФВВ баёноти

Тошкент вилоятида уйларни сув босди — ФВВ баёноти

Фото: ФВВ матбуот хизмати.

Кеча, 14 май куни тахминан соат 18:20 ларда Тошкент вилояти ҳудуди бўйлаб қисқа муддатда кучли ёмғир ёғиши натижасида вилоятнинг Юқоричирчиқ тумани «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Яйилмасой» сойи ўзанида ёмғир сувлари тошиши содир бўлган.

Натижада «Обод турмуш» кўчасида жойлашган тахминан 25 та аҳоли хонадонлари, томорқа ер майдонларига сув кириши кузатилган, дея хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Содир бўлган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишларига вилоят ФВБ ҳамда унинг ҳудудий бўлими, Юқоричирчиқ тумани Фавқулодда вазиятларда Давлат тизимига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб этилиб, аҳоли хонадонларида сув тортиш ишлари олиб борилди. Ҳозирда тошқин сувлари талофатлари бартараф этилган.

Юзага келган ҳодиса натижасида «Навбаҳор» маҳалласи «Обод турмуш» кўчаси ҳудудидаги пойдеворга эга бўлмаган хом ғиштдан қурилган хонадон биносига зарар етган.

Мазкур холат оқибатида фуқароларнинг тан жарохати олиши ва уй хайвонлари нобуд бўлиши тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг