Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бешта автомобил ўзаро тўқнашиб кетди

Тошкентда бешта автомобил ўзаро тўқнашиб кетди

17 октябрь куни Яшнобод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида бешта автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матуот хизмати. 

«Mercedes-Benz» русумли автомобиль ҳайдовчиси 40 ёшли Бахтиёр А. светофорнинг тақиқловчи сигналига тўхтаган. Масофа сақланмаганлиги туфайли қуйидаги автомобиллар иштирокида бирин кетин тўқнашувлар юз берган: «Нексия» русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 32 ёшли Зоир И., «Кобальт» русумли автомобилда 50 ёшли Сайдулла Ш., «Каптива» русумли автомобилда 19 ёшли Жаҳонгир А. ва «Нексия» русумли автомобилда 56 ёшли Мираҳмад А.

Воқеа сабабли ҳеч ким жабр кўрмади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг