Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч нафар ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч нафар ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Фото: ФВВ

Тошкентда қутқарувчилар бўёқдан заҳарланган уч нафар ишчининг ҳаётини сақлаб қолди.

22 июн куни соат 18:30 ларда Тошкент шаҳар ФВББга «112» тизими орқали Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида жойлашган қурилиш ишлари олиб борилаётган бинодаги ҳодиса ҳақида мурожаат келиб тушган. Маълум бўлишича, уч нафар ишчи бинонинг 2 қават пастки ер тўласига бўяш ишлари учун тушган ва бўёқдан ажралиб чиққан ҳид сабабли аҳволи оғирлашган.

Айтилган манзилга зудлик билан Тошкент шаҳар ФВББ қутқарувчилари етиб бориб, тезкорлик билан фуқаролар чуқурдан олиб чиқилган ва уларга биринчи ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг