Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда кийим дўконига ўт кетди

Тошкентда кийим дўконига ўт кетди

Бугун, 25 август куни соат 20:48 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:53 да етиб бориб, ёнғин соат 21:06 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида кийим дўконининг ички қисми 15 кв.м. майдонда ёнган. 

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ, дейилади Тошкент шаҳар ФВБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг