Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги кафега ўт кетди

Тошкентдаги кафега ўт кетди

Фото: ФВВ ЁХББ

Кеча, 22 октябрь куни соат 10:30 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 19-даҳа, Т.Зохидов кўчаси, 2-уйда жойлашган «Делфир» МЧЖга қарашли умумовқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 8 дақиқада етиб борган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёғин соат 10:43 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида шохобчанинг 30 квадрат метр майдонида шифт қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан бинонинг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғинга очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик қилингани сабаби тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг