Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги хонадонларнинг бирида катта ёнғин бўлди

Тошкентдаги хонадонларнинг бирида катта ёнғин бўлди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 1 декабрь куни соат 22:18 да Шайхонтоҳур тумани, Жарариқ кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан. 4 та ёнғин қутқарув техникалари воқеа жойига соат 22:26 да этиб борган ва 22:55 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 200–250 квадрат метр майдони зарарланган. Бирламчи маълумотларга кўра жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг