Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентга учган самолёт бортида 51 ёшли эркак ўриндиққа боғлаб қўйилди

Тошкентга учган самолёт бортида 51 ёшли эркак ўриндиққа боғлаб қўйилди

Фото: «versiya.info»

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Нью-Йорк — Тошкент йўналиши қатнови билан парвоз қилган йўловчи самолёт бортида 51 ёшли эркак тўполон қилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 21 октябрь куни Нью-Йорк — Тошкент йўналиши бўйича парвозни амалга оширган HY102 қатновидаги самолётни пойтахт аэропортида ички ишлар бўлими ходимлари кутиб олишди.

Сабаби, маст ҳолда бўлган 51 ёшли эркак самолёт бортида тўполон кўтариб, ўз жойини эгаллаши кераклиги ҳақидаги танбеҳларга эътибор бермасдан, уни тинчлантирмоқчи бўлган борт кузатувчилари ва атрофда ўтирган йўловчиларни ҳақорат қилган.

«У ўзининг ножўя ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигини, шу билан бирга барча йўловчилар ҳамда экипаж ҳаётини хавф остига қўйди. Қатнов йўловчилари экипажга ёрдам кўрсатдилар. Қоидабузарни ўриндиққа боғлаб қўйишга тўғри келди. Тошкент шаҳрига етиб келгандан сўнг авиатўполончи транспортдаги тармоқ ички ишлар бўлими ходимларига топширилди», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг