Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Халқ банки» ходимлари вафоти билан боғлиқ ҳолат вазирлик томонидан ўрганилади

«Халқ банки» ходимлари вафоти билан боғлиқ ҳолат вазирлик томонидан ўрганилади

2021 йил 6 ноябрь, шанба куни АТ Халқ банки Нурота туман филиалининг уч нафар ходими мудҳиш автоҳалокат оқибатида вафот этганди.

Банк ходимларининг дам олиш куни нима юмуш билан марказга чақирилгани ҳақида жамоатчиликда саволлар пайдо бўлганди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан махсус текширув ўтказиш комиссиясини тузиш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи тайёрланган.

Ўрганиш ишлари 15 кун муддат ичида олиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг