Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда доллар сотиб олаётган фуқаро қўлга олинди

Хоразмда доллар сотиб олаётган фуқаро қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан  тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган фуқаро С.А. фуқаро И.дан жами 3 000 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 10 700 сўмдан ҳисоблаб, 32,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, тадбир давомида унинг ёнида бўлган 41 316 АҚШ доллари, 17 000 россия рубли ва 62,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг