Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна аянчли ҳодиса. Яна қурбонлар...

Яна аянчли ҳодиса. Яна қурбонлар...

Нукус шаҳри яқинида 3 та транспорт воситаси иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Нукус-Тўрткўл йўлининг 225 километри (Чилпиқ ёдгорлиги қаршиси)да «Cobalt», «Nexia» ва «Damas» ўзаро тўқнашиб кетган. ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлган.

«Cobalt»даги 1 нафар йўловчи, «Nexia»даги 4 нафар йўловчи ва «Damas» ҳайдовчиси воқеа жойида жон берган. «Nеxia» ва «Cobalt» ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги автоҳалокатда икки оиланинг олти аъзоси қурбон бўлгани, Қашқадарёда аянчли ЙТҲда етти киши ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди. Бу ҳодисалар бир ҳафта оралиғида содир бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг