Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япониялик эркак айиқ ҳужумини каратэ усули билан қайтарди

Япониялик эркак айиқ ҳужумини каратэ усули билан қайтарди

Масато Фукуда.

Фото: NHK

Япониялик 50 ёшли Масато Фукуда айиқ ҳужумини каратэ усули билан қайтариб омон қолди, дея хабар берди Daily Star.

Воқеа Фукуда мамлакат шимолидаги Ҳоккайдо оролига саёҳатга борганида содир бўлган. Ўрмонда сайр қилиб юриб, дарахтлар панасида иккита айиқ ўзини кузатаётганига кўзи тушади.

Сал ўтмай йиртқичлардан бири унга ташланиб қолади. Япон ўзини йўқотиб қўймай, бир пайтлар ўрганган жанг санъатини ишга солади ва айиққа биринчи бўлиб зарба беради. Кутилмаган қаршилик ҳайвонларни чўчитиб юборади. Бундан фойдаланган Фукуда фурсатни бой бермай тезда машинасигача соғ-омон етиб олади. «Шунчаки омадим келди, агар зарбамдан сўнг айиқ ҳужумни давом  эттирса, омон қолмасдим», — деди япон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг